Натижада, 2 миллиард доллар даромад олинди. Энержипром кз портали маълум қилишича, энг кўп миқдорда хомашё Ўзбекистонга юборилган. Шунингдек, пешқадам учликда Тожикистон ва Туркманистон ҳам бор. Афғонистон, Эрон ва Италия ҳам дон сотиб олган. Таъкидлаш лозимки, соҳада экспорт маҳсулотлар баҳоси 10 фоизга ортди. 2023 йил январь ойида донли ва донли-дуккакли ўсимликлар етиштириш ва уруғчилик асосий капиталига киритилган инвестиция 15 миллиард тенгени ташкил қилди. Энг кўп миқдорда капитал Шимолий Қозоғистон, Ақмўла ва Қўстанай вилоятларига келди.
Абдумалик Сарманов таржимаси