Қозоғистон янги
инвестициявий циклни бошлаяпти. Мамлакатда замонавий, юқори технологик
ечимларяратишга сармоя жалб этиш учун яхлит стратегия зарур. Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаев бу ҳақда Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди. Таъкидлаш
лозимки, 2022 йилдан буён мамлакатга жами 84 миллиард доллар сармоя киритилди.
Асосий капиталга киритилган инвестиция ҳажми икки марта ортди. Лекин
суръатларни ошириш зарур, деди Давлат раҳбари. Биринчи навбатда бизнес учун
жозибали секторлар — ноёб-ер металлари, нефть-газ кимёси, рақамли инфратузилмалар,
тикланувчи энергия манбалари, транспорт, агроқайта ишлашга эътибор керак.
Иқтисодга инвестиция келишида давлат-хусусий бизнес ҳамкорлиги қўл келади. Мазкур
имкониятдан фаол фойдаланиш лозим. Президент Ҳукуматга хусусий ва молиявий
сектор секторни жалб этишни топширди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Юқори даражадаги қўшимча қийматга эга
маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш хомашё сотишдан кўра кўпроқ даромад
келтириши шарт. Бунга эришиш осон эмас. Унда соҳа ривожига салбий таъсир
кўрсатадиган қарорларга йўл бермаслик лозим. Ҳукумат сиёсати оқилона, мантиққа
мувофиқ бўлиши лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

