Унинг устав капитали 500 миллион долларни ташкил қилади. Жамғарма штаб-квартираси Истамбулда очилади. Туркий инвестициявий жамғарма таъсис этилганидан кейин 20 йил давомида иш юритади. Бошқарувчилар кенгаши исталган вақтда фаолиятни тўхтатиш ёки муддатини узайтириш ҳуқуқига эга. Жамғарма халқаро молиявий ташкилот мақомига эга. Эслатамиз, жамғарма муассислари – Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон. Томонлар ўтган йилнинг ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган саммитда шундай ташкилот тузилиши тўғрисида келишиб олган.
Абдумалик Сарманов таржимаси