Қозоғистон ва
Ҳиндистон иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради. 2025 йилнинг биринчи ярмида улар ўртасидаги ўзаро савдо 505
миллион долларни ташкил қилди. Шу жумладан, Қозоғистон экспорти 250 миллион
долларга етди. Айниқса, июнь ойида Ҳиндистонга кўп миқдорда маҳсулот юборилди
ва унинг умумий қиймати 180 миллион долларни ташкил қилди. Мамлакатимиз асосан нефть, фосфор ва металл
экспорт қилади. Ҳиндистон эса Қозоғистонга дори-дармонлар, чой ва саноат
ускуналари жўнатади. Ўтган йил якунларига кўра, икки
давлат ўртасидаги савдо ҳажми 900 миллион долларни ташкил қилганди, томонлар бу
кўрсаткич ўсишини таъкидлаяпти. Дипломатлар фармацевтика, тиббиёт, IT,
энергетика, металлар бўйича ҳамкорлик истиқболлари катталигини таъкидлади.
Сайлас Тангал, Ҳиндистоннинг Қозоғистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси:
- Аввал айтганим каби, Қозоғистон табиий
захираларга бой. Олтин конлари бор. Ҳиндистон — дунёдаги энг йирик олтин
истеъмолчиси, Қозоғистон эса энг йирик ишлаб чиқарувчилардан бири. Бу эса
уларнинг бир-бирини тўлдиришини кўрсатади: Қозоғистон ишлаб чиқаради, Ҳиндистон
миллий анъаналар ва заргарлик буюмларига талаб катталиги сабабли харид қилади.
Яна бир мисол — нефть. Қозоғистон йирик нефть ишлаб чиқарувчи, Ҳиндистон эса —
энг йирик импортчилардан бири. Бу соҳада ҳам алоқалар кенгайиши учун катта
имкониятлар бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси

