Қозоғистон иқтисоди 2024 йилда 5 фоизга ўсди

Қозоғистон иқтисоди 2024 йилда 5 фоизга ўсди

Қозоғистон иқтисоди 2024 йилда 5 фоизга ўсди. Миллий статистика бюроси маълумотларга аниқлик киритди. Ялпи ички маҳсулот умумий ҳажми 136 триллион тенгени ташкил қилди. Иқтисодий ўсиш нефть билан боғлиқ бўлмаган сектор ҳисобига амалга оширилди. Кўрсаткичларнинг фаол ошишида қайта ишлаш саноатининг ривожланиши муҳим фактор бўлди. Соҳада бу кўрсаткич сўнгги 14 йил ичидаги энг юқори даражага чиқди ва 7 фоизга етди. Қурилиш сектори ва қишлоқ хўжалигида ҳам ўзгаришлар салмоқли. Аналитиклар таъкидлашича, бунга реал секторни қўллаб-қувватлаш, транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш, инвестициявий фаолликни рағбатлантириш орқали эришилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси