Йил охиригача Қозоғистонда ўта муҳим қонунлар қабул қилинади

Йил охиригача Қозоғистонда ўта муҳим қонунлар қабул қилинади

Парламентда Президент Мактубида кўрсатилган вазифаларни рўёбга чиқариш ишлари бошланди. Йил охиригача депутатлар Қурилиш ва Рақамлаштириш кодексларини, банклар ва сунъий интеллект тўғрисидаги қонунларни ишлаб чиқиши ҳамда қабул қилиши лозим. Мажилис раиси Ерлан Қўшанов таъкидлашича, ҳозирги вазифа — Мактубдаги ташаббусларни қонуний жиҳатдан таъминлаш. Асосий эътибор киберхавфсизлик, Alatau City учун ҳуқуқий база яратиш, Евроосиё Иқтисодий иттифоқи доирасида ишлаб чиқарувчиларни муҳофаза қилишга қаратилган. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларини тақсимлаш механизмига ўзгаришлар киритиш керак. Мактуб Президент учун барча ташаббуслар халқ манфаатига хизмат қилиши нақадар муҳимлигини кяна бир марта кўрсатиб берди, деди Ерлан Қўшанов. Шу сабабли яна бир ўзгариш – парламент ислоҳоти таклиф қилинди.

Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:

- Ўзининг Мактубида Президент партия рўйхатлари асосида сайланадиган бир палатали Парламент ташкил этишга чақирди. Фаол фуқаролар ўз дунёқарашига мос партияга кирган ҳолда Парламентга ўта олади, мамлакат тақдирини ҳал этувчи масалаларни ҳал қилишда қатнашади. Дунё амалиётида бундай тизим кенг тарқалган. Барча фракция ва депутатларни мана шу узвий ва илғор ислоҳотни қўллаб-қувватлашга чақираман.

Абдумалик Сарманов таржимаси