Суғориш тизими самарали ишлаши керак

Суғориш тизими самарали ишлаши керак

Сув захираларидан самарали фойдаланиш қатъий назорат остига олиниши таъминлансин. Қозоғистон Бош вазири Ҳукумат йиғилишида шундай топшириқ берди. Бугунги кунда сув омборларида 19 миллиард куб метр сув бор. Айни вақтда, суғориш учун ишлатиладиган сувнинг 98 фоизи Жетису, Алмати, Жамбил, Туркистон ва Қизли Ўрда вилоятларида ишлатилади. Уларда 1,2 миллион гектар ерга сув етказиб берилади. Тасдиқланган режага кўра, жанубий вилоятларда суғориш мавсумида 10 миллиард куб метр сув сарфланиши мўлжалланган. Жетису ва Алмати минтақасида қишлоқ хўжалиги сув билан барқарор таъминланяпти. Жамбил вилоятида ҳам вазият кўнгилдагидек. Туркистон ва Қизил Ўрдада эса вегетация мавсуми 20 кун аввал бошланди. Ёғин кам бўлгани сабабли сув сарфи 50 фоизгача ортган. Вазиятни ўнглаш, барча далаларга сув етказиб бериш учун навбат асосида кечалари суғориш тизими йўлга қўйилди. Шунингдек, оқава сувларидан такрор фойдаланиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси