Қозоғистон ЮНЕСКО рўйхатига киритилган объектлар рўйхатини кенгайтиради

Қозоғистон ЮНЕСКО рўйхатига киритилган объектлар рўйхатини кенгайтиради

Қозоғистон ЮНЕСКО рўйхатига киритилган объектлар рўйхатини кенгайтириш ниятида. Бу йўналишда фаол иш олиб бориляпти. Манғистау ер ости масжидлари, Фарғона – Сирдарё йўлаги Инсоният мероси сифатида тан олиниши мумкин. Маданият ва ахборот вазирлиги берган маълумотга кўра, 2025 йилда Қозоғистон Устюрт платоси ва Манғистау вилоятидаги ов учун мўлжалланган қопқонлар — аранларни тақдим этганди. Вознесенский собори, Жаркент масжиди ва Қаратау тизмаси петроглифлари бўйича ҳам ҳужжатлар тайёрланяпти. Миллий қурултой йиғилишида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам ана шу объектларга эътибор қаратди. Давлат раҳбари таъкидлашича, бебаҳо археологик ва маданий ёдгорликлар миллий анъаналар билан бир қаторда дунё миқёсида тан олинишга лойиқ.

Гаухар Сарсекова, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги Маданият қўмитаси Тарихий-маданий мерос бошқармаси бош эксперти:

- Объектларнинг ЮНЕСКО рўйхатига кириши уларни дунё тан олганини кўрсатади. Объектларни сақлаб қолиш ишлари халқаро даражада олиб борилади. Масалан, Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси. Ҳар йили биз ЮНЕСКОга унинг аҳволи ҳақида маълумот юборамиз. Қанчалик кўп объект рўйхатга кирса дунё бизни шу қадар яхши танийди.

Абдумалик Сарманов таржимаси