Қозоғистон Глобал
киберхавфсизлик индексида мавқеини мустаҳкамлади. Мамлакат Халқаро электр алоқаси
иттифоқининг Tier2 рейтингида учинчи ўринни эгаллади. У 83 та параметр асосида
аниқланади. Киберхавфсизликнинг бешта асосий йўналишини ўз ичига олган.
Қозоғистон эришиш мумкин бўлган 100 баллдан 94 тасини олди. Исроил, Канада,
Россия, Польша ва бошқа технологик ривожланган давлатларни ортда қолдирди. 220 тадан
зиёд двлат маълумот базасини интеграция қилган, сунъий идрок ёрдамида ишловчи «Киберқалқон-2»,
eGov тизимида молиявий хавфсизлик кучайтирилиши бу натижага эришишда катта
аҳамиятга эга бўлди.
Дўсжан Мусалиев,
Қозоғистон Республикаси Сунъий идрок ва рақамли тараққиёт вазири ўринбосари:
- Tier1 — энг
ривожланган давлатлар. Қозоғистон Tier2 рўйхатида учинчи ўринда. Бу жуда юқори
кўрсаткич. Навбатдаги баҳолаш 2026 йилда, унга кўра Қозоғистон Tier1 рўйхатига
ўтишини кутяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

