Астанада Брайль ёзувидаги Қозоғистон Конституцияси
тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу махсус нашр Ҳукумат ташаббуслари доирасида нашр
қилинди, мақсад - Асосий Қонун матни
барча фуқаролар учун тушунарли бўлиши. Тадбир чоғида янгиланган Конституция
шарафига эсдалик почта маркасига муҳр уриш маросими ташкил этилди. Тадбирлар
илмий-амалий анжуман доирасида бўлиб ўтди. Иштирокчилар ҳуқуқ тизимини
ривожлантириш, конституциявий давлатчиликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш ва мамлакатда барқарор тараққиётни таъминлашда Асосий Қонун ролини
муҳокама қилди.
Кенжегул
Сейтжан, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажлиси VIII чақириқ депутати:
– Мен Брайль
алифбосидаги матн билан ҳам қозоқ, ҳам рус тилларида танишиб чиқдим. Бу ажойиб.
Ўзимни жуда бахтиёр сезяпман, чунки эндиликда барча қозоғистонликлар, жумладан,
имконияти чекланганлар ҳам мамлакат Бош қонуни билан таниша олади. Бу жуда
муҳим, чунки Конституция инсоннинг, фуқаронинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини,
улар муҳофаза қилинишини, қонун олдида ҳамма тенглиги кафолатини
мустаҳкамлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

