Қозоғистон Ерни масофадан кузатувчи учта космик аппаратни ишга тушириш ниятида. Улар замонавий оптик ва радиолокация, кузатиш тизимлари билан жиҳозланган. Натижаа, қишлоқ хўжалик экинлари, табиий захиралар, экология ва фавқулодда вазиятлар мониторинги аниқлиги ортади. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги сунъий йўлдошлар аввал орбитага Европалик ҳамкорлар билан чиқарилганлари ўрнини эгаллайди. Ҳозир уларни интеграциялаш ва йиғиш ишлари амалга ошяпти. Синовлар йил ўртасида бошланади, 2026 йил охирига келиб аппаратларни тайёрлаш ишлари ниҳоясига етади.
Қайиржан Қўжаев, «Қозоғистон космик парвозлари» миллий компанияси бошқаруви раиси:
- Турли давлатларнинг тобора кўп космик мониторингга мўлжалланган сунъий йўлдошлари чиқариши трендга айланяпти, уларга талаб катта, самарадорлик юқори. Кўп мамлакатларнинг сунъий йўлдошлар гуруҳлари бор.
Ҳозир орбитада Қозоғистоннинг бешта космик аппарати бор, учтаси алоқа, иккитаси мониторинг билан машғул. Яқинда улардан биттаси — KazEOSat-2нинг фойдаланишдан муддати тугайди. Аппаратлар пойтахтдаги мазкур полигонда синовдан ўтказилади. Унда космосдагига ўхшаш шарт-шароитлар яратилган.
Бауржан Алматов, «Ghalam» МЧБ бош директори:
- Ердан геостационар орбитагача бўлган масофа 36-39 минг километр, бу ерда биз сигналимитациясини амалга оширамиз. Камерада иккита, битта гиперболик ва битта параболик кўзгу бор. Махсус тартибда иш юритувчи нурлатгич ҳам бор. Ундаги махсус ускунага синалаётган объект ўрнатилади.
Мамлакат келажакда орбитадаги гуруҳни кенгайтириш ниятида. 2029-2030 йилларда яна учта аппарат учирилади, шу тариқа улар сони олтитага етади. Экспертлар таъкидлашича, натижада маълумотларни мунтазам янгилаш ва тизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш мумкин. Қозоғистон Ой яқинидаги телескоп лойиҳаси устида ҳам ишлаяпти, У 2024 йилда халқаро шартнома асосида старт олган. Ҳозир унинг концепцияси, техник параметрлари ва орбитаси ишлаб чиқиляпти. 2030 йилда Қозоғистонда халқаро астрономик хаб очилади, у мамлакатнинг дунё космик фанидаги мавқеини мустаҳкамлаши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

