Йил охиригача 7 та йирик лойиҳа ишга тушади

Йил охиригача 7 та йирик лойиҳа ишга тушади

Ўтган йили Қозоғистонда 4 та йирик инфратузилма лойиҳаси якунланди: Экибастуз ГРЭС-1 энергоблоки тикланди, Сиандаги транспорт-логистика терминали ишга тушди, Алмати энергетика мажмуаси газ инфратузилмаси қурилиши якунланди, Қарачағанақ конида газни қайта ҳайдаш компрессори фойдаланишга топширилди. «Самруқ-Қазина» бошқаруви раиси Нурлан Жақуповбу ҳақда Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳисобот берди. Умуман олганда, 2024 йил давомида компаниялар гуруҳининг соф даромади 39 фоизга ошди. Йил охиригача яна 7 та йирик инвестициявий лойиҳа, шу жумладан, Ақтау портидаги контейнер хаби ишга туширилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси