Қозоғистон 2025 йилда қатор экологик лойиҳаларни рўёбга чиқаради

Қозоғистон 2025 йилда қатор экологик лойиҳаларни рўёбга чиқаради

Қозоғистонда экомаданият шакллантирилади. У замонавий Қозоғистон жамиятининг бир қисмига айланиши зарур. Жорий йилда табиатга ғамхўрликни илгари суриш билан шуғулланиш кўзда тутилган. Асосий мақсад атроф-муҳитни яхшилаш ва бу жараёнга кўпроқ қозоғистонликларни жалб этишдан иборат. Асосий эътибор – маърифат тарқатишга қаратилади ҳамда бу иш билан Маланият ва ахборот вазирлги шуғулланади. Мавзуни оммалаштириш учун E-gov порталм ва банк иловаларида «Экотабирлар» саҳифаси пайдо бўлади. «Taza like» лойиҳаси эса тажриба ва билим алмашиш учун мўлжалланган. У жамоатчилар, олимлар, барча бефарқ қозоғистонликларни бирлаштиради. Бундан ташқари, «Ayala» арт-фестивали ўтказилади, «Яшил мактаб» ишга тушади. Унга ярим миллион нафар ўқувчи ҳамда 3 миллион нафар ота-онани жалб этиш кўзда тутилган. Экомаданиятни илгарилатишда кино ва телевидение салоҳиятидан фойдаланилади. Мамлакатда ўрмончилар ҳақида кинолойиҳа старт олади, экофаол қиз ҳақида сериал яратилади, «Саяхат Time» миллий кўрсатуви ва 3 та анимациявий фильм суратга олинади. Халқаро экоакцияларда қатнаиши мўлжалланган. Шулардан бири — Каспий денгиз соҳилларини тозалашга Қозоғистон  ва Озарбайжон аҳли қатнашиши кутиляпти

Абдумалик Сарманов таржимаси