Қозоғистон уранига
эҳтиёж ортмоқда. Мамлакатимиз ядро ёнилғисининг асосий экспортчиларидан бири
бўлиб, дунё бўйича маҳсулот етказишнинг 43 фоизини қоплайди. Қозоғистон глобал
миқёсда углерод ажратмайдиган электр энергияси ишлаб чиқаришда ҳал қилувчи роль
ўйнайди. БАА табиий уран концентратига қизиқиш билдирмоқда. Тарафлар тарихда
биринчи маротаба атом электр станциялари эҳтиёжи учун ядро ёнилғиси етказиб
бериш бўйича шартнома имзолади. Шунингдек, Шарқий Европа давлатларига муқобил
уран етказувчи бўлиш имконияти мавжуд. Чунки ҳозирги вақтда Россиядан
олинадиган ядро ёнилғисидан воз кечиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Айрим АЭСлар 2025
йилгача янги шартнома тузишни режалаштирган, музокаралар кетяпти. Бундан
ташқари, жорий йилда Хитой портларидан бири орқали уран жўнатиш бўйича учинчи
экспорт йўналиши очилиши мўлжалланган. Ҳозирги пайтда атом ёнилғиси Россия,
Каспий, Қора денгиз орқали етказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.