Шундан 5 тасида қиймати 565 миллион долларга тенг тижорат контрактларини рўёбга чиқариш кўзда тутилган. Айни вақтда, олтита минтақалараро ва бешта ўзаро ҳамфикрлилик тўғрисида меморандум қабул қилинди. Алматида Қозоғистон ва Хитой ўртасида Чегараолди ҳамкорлик иккинчи дўстона мулоқоти ўтказилди. Шу билан бирга, Қозоғистон хитойлик истеъмолчиларга 135 турдаги кенг ассортиментда, жами 1 миллиард доллар қийматга эга саноат ва қишлоқ хўжалиги товарларини таклиф этишини билдирди. Шу жумладан, тадбиркорлар Осмоности мамлакатига музлатилган гўшт ва балиқ, тухум, бошқа маҳсулотларни экспорт қилади. Республика ХХРга йилига 1 миллион тонна буғдой етказиб беришга тайёр.
Абдумалик Сарманов таржимаси