Қозоғистонда микромолия омбудсмени иш бошлади. Бу тузилма яратилишидан
асосий мақсад – фуқаролар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва, шу жумладан,
микрокредитлар, вақти ўтиб кетган қарзлар, коллекторлик агентликлари билан боғлиқ
баҳсларнинг судгача етиб бормай ҳал этилишига ёрдам беришдан иборат. Ваколатли
шахс мустақил ҳакам сифатида иш тутади, унга фақат микромолия ташкилотлари
мижозлари мурожаат этиши мумкин. Айтмоқчи, бу хизмат тўлиқ бепул. Экспертлар
таъкидлашича, ваколатли шахснинг мавжудлиги микроқарзлар бозорининг қонуний
майдонда ривожланишига ёрдам беради. Шу билан бирга, тузилма ташкилотларда
хизмат кўрсатишнинг энг яхши амалиётлари жорий этилишига туртки беради. Бугунги
кунда Қозоғистонда банк ва суғурта омбудсменлари ишлаб турибди.
Ғадильбек Аким, Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга келтириш ва ривожлантириш
агентлиги департаменти расмий вакили:
- Омбудсмен қарори микромолия ташкилоти томонидан 30 кун
ичида бажарилиши шарт. Судга ўтказилган ёки қонуний кучга кирган ишлар
микромолия омбудсмени ваколатига кирмайди. У исботланмаган шартларга кўра очилган
ва қайта юборилган ишларни ҳам кўриб чиқмайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

