Уч йил ичида Алмати вилоятида ЯРМ 6 триллион тенгега етган

Уч йил ичида Алмати вилоятида ЯРМ 6 триллион тенгега етган

Қозоғистон Президенти Алмати вилоят ҳокимини қабул қилди. Марат Султанғазиев Қосим-Жўмарт Тўқаевга минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларини, шунингдек, Алмати агломерациясини равнақ топтириш режасини тақдим қилди. Бугунги кунда вилоят қишлоқ хўжалигида давлат субсидияларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича етакчилардан бири, субсидияларнинг ҳар бир тенгеси эвазига 17 тенгелик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрланади. Бундан ташқари, Алмати вилоятидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг маҳсулотлари хорижда ҳам талабгир. Масалан, жорий йил 9 ойида улар маҳсулоти экспорти 28,5 фоизга ошди ва 618,5 миллион долларга етди. Марат Султанғазиев Президентга маълум қилишича, сўнгги уч йилда вилоятда ялпи минтақавий маҳсулот деярли 2 марта - 6 триллион тенгегача ўсди. 

Марат Султанғазиев,  Алмати вилоят ҳокими: 

– Жорий йилда 10 ой мобайнида қисқа муддатли иқтисодий индикатор 109,7 фоизни ташкил қилди. Минтақада халқаро компаниялар иштирокида 470 миллиард тенгедан зиёд қийматдаги 13 та инвестлойиҳа рўёбга чиқарилмоқда. Сут-товар фермалари сони ошмоқда. Жорий йилда вилоятда 950 минг квадрат метрга яқин уй-жойлар фойдаланишга топширилди. Қапшағай сув омбори атрофида ва миллий табиат боғларида сайёҳлик кластери равнақ топмоқда. Вилоятга келган сайёҳлар сони 2,2 миллион кишига етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоизга кўп. 

Абдумалик Сарманов таржимаси