Йил бошидан буён иқтисодиёт тахминан 5% ошган

Йил бошидан буён иқтисодиёт тахминан 5% ошган

Қозоғистонда иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари деярли 5% етган, жорий йилнинг 11 ойи якунлари шундай. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида мамлакат Миллий иқтисодиёт вазири маълум қилди. Алибек Қуантиров келтиришича, реал секторда ижобий динамика 3,5% кўрсатган, хизматлар соҳасида 5,5% етган. Соҳалар орасида қурилиш, савдо, ахборот ва алоқалар, шунингдек, транспорт ва омборчиликда нисбатан кўпроқ ўсиш кузатилган. Асосий капиталга сармоялар ҳажми тахминан 15% ошганБошқа давлатлар билан савдода ҳам ижобий кўрсаткичлар кузатилмоқда2023 йилиннг январь-октябрь ойларида ташқи савдо айланмаси 3% ўсиб, 114 миллиард долларга етганБунда ушбу маблағнинг ярмидан кўпроғи экспорт улушига тўғри келади. Умуман,  республикамизнинг ижобий савдо баланси Америка валютасида 15 миллиардга тенг.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.