Хорижий IT-компаниялар Қозоғистонга қизиқяпти

Хорижий IT-компаниялар Қозоғистонга қизиқяпти

Хорижий IT-компаниялар Қозоғистонга қизиқиш билдиряпти. Шу кунгача «Astana Hub» технопаркида 70 дан кўпроқ хорижий корхона рўйхатдан ўтди. Турли мамлакатлардан келган малакали мутахассислар ўз тажрибасини баҳам кўрмоқда.

Екатерина Лопух, IT-мутахассис:

- Биз кўплаб роликларни томоша қилдик ва Қозоғистон тўғрисида маълумот тўпладик. Оспонўпар бинолар, табиат ҳақида билиб олдик, Жуда тез жипслашдик. Жамоамиз жадал тўпланди. Жуда кўп одам ишлашига қарамай, ҳамма бир-бири билан тил топишиб олган. Беларуслар ҳам, қозоқлар ҳам яхши одамлар.

Икки томонлама ҳамкорлик доирасида хорижлик стартапчилар қатор устунликка эга. Жумладан, бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва ёпиш осон, солиқ юкламаси жуда кам, соддалаштирилган виза ва меҳнат тартиби кўзда тутилган. Булар енгилликлардан баъзилари, холос.

Яқин хориждаги яна 400 дан кўпроқ IT-компания Қозоғистонга кўчиб келиш истагини билдирган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.