Қозоғистон-Грузия ҳамкорлиги кенгаймоқда

Қозоғистон-Грузия ҳамкорлиги кенгаймоқда

Қозоғистон ва Грузиянинг савдо-иқтисодий салоҳияти кенгаймоқда. 2021 йилда Қозоғистон-Грузия иқтисодий иттифоқи тузилгани ортидан томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги фаол кенгайди. 2022 йилда ҳам давлатлар ўртасида маҳсулот алмашинуви ортди, транспорт йўлаклари яратилди, инвестиция оқими кенгайди. Экспертлар таъкидлашича, натижа кутилганидан зиёда бўлди.

Ираклий Апхаидзе, Грузия миллий статистика хизмати ижрочи директори ўринбосари:

- Бизнинг муҳим ҳамкорларимиздан бўлган Қозоғистонга келсак, 2022 йилнинг ўн бир ойи давомида экспорт кўрсаткичлари 200 миллион долларга кўтарилди, яъни 2,5 марта кўп. Импорт ҳам ортди. 2021 йилда Қозоғистон импорти 17 миллион доллар бўлса, 2022 йилда 32 миллион долларга етди.

Георгий Жахуташвили, Қозоғистоннинг Грузиядаги фахрий консули:

- Бизда хусусий инвестиция миқдори анча ортди. Бу 2009 йилда юз берган жаҳон молиявий бўҳронидан кейин тўхтаб қолганди. Ҳозир эса салмоқли ўсиш кузатилмоқда. Жорий йилда Қозоғистон инвестициялари 22 миллион долларни ташкил қилди. Грузия, грузин тадбиркорлари эса Қозоғистонга салкам 40 миллион доллар инвестиция киритди. Биз бу вазиятни, юзага келаётган тенденцияларни кузатиб боряпмиз. 2023 йилда асосий иқтисодий кўрсаткичлар кескин ошиши кутилмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси