Транскаспий йўналишининг аҳамияти ортмоқда

Транскаспий йўналишининг аҳамияти ортмоқда

Бугунги кунда мамлакатимиздан Европага ушбу йўналиш орқали экспорт оқимларини йўлга қўйиш масаласи кенг муҳокама қилиняпти. Йўналиш долзарблиги ошиб бормоқда. Ўтган йили ушбу йўл орқали Қозоғистон маҳсулотлари экспорти 6,5 марта кенгайди. Умумий юк ўтказиш ҳажми 41 фоизга ортди. Экспертлар таъкидлашича, бунга Қозоғистон нефти Озарбайжон орқали сотилиши натижасида эришилган.

Фарҳад Мамедов, Сиёсатшунос, жанубий Кавказ тадқиқотлари маркази раҳбари:

- Қозоғистон ўз маҳсулотларини жаҳон бозорида сотишига эҳтиёж бор. Уларни қайси йўл билан олиб чиқиш масаласи Қозоғистонда кенг муҳокама қилиняпти. Бугунги кунда Озарбайжон ва Қозоғистон икки томонлама, кўп томонлама форматда, Грузия ва Туркия иштирокида Транскаспий халқаро транспорт йўлагини кенгайтириш бўйича ягона сиёсат олиб бориши учун қулай шарт-шароит яратилди. Озарбайжон ва  Қозоғистон президентлари учрашувида йўлакни кенгайтириш имкониятларидан самарали фойдаланиш масаласи ҳар томонлама кенг муҳокама қилинди.

Ҳар бир давлат ўз транзит инфратузилмалари ўтказиш қувватини кенгайтириш бўйича лойиҳаларни рўёбга чиқармоқда. Фаол ҳаракатларга ўтилган. Озарбайжонда «Боку-Тбилиси-Карс» темирйўлининг ўтказиш қувватини йилига 5 миллион тоннагача ошириш учун 100 миллион доллар сарфланиши режа қилинган. Бундан ташқари, Боку портининг салоҳияти 15 миллион тоннадан 25 миллион тоннага ошади. Қозоғистон нефть маҳсулотлари ва юк ташишга мўлжалланган Каспий флотилиясини кучайтиради. Экспертлар таъкидлашича, бу йўналишдаги фаолият самара беради. Тез орада жаҳоннинг энг хавфсиз транзит тармоғи сифатида Транскаспий йўналиши аҳамиятини оширади.

Фарҳад Мамедов, Сиёсатшунос, жанубий Кавказ тадқиқотлари маркази раҳбари:

- Асосий мақсад – бюрократик жараёнларни соддалаштиришдан иборат. Улар транспорт-логистика лойиҳалари жадал амалга оширилишида табиий тўсиқ ҳисобланади. Шунингдек, биргаликда Каспий денгизидаги терминаллар, порт инфратузилмалари имкониятини ошириш учун Қозоғистонда ҳам, Озарбайжонда ҳам инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш зарур. Учта энг муҳим критерий мавжуд: хавфсизлик, жадал ишлаш ва нархлар. Уларни бартараф қилиш учун мамлакатлар биргаликда иш юритмоқда. Биз тегишли тузилмалар бу борада тиғиз ҳамкорлик қилаётганини кўриб турибмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси