Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари тор таркибда музокара ўтказди. Учрашувдан аввал мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Шавкат Мирзиёев Ақўрда биносида тантанали кутиб олинди. Президентлар бир-бирига расмий делегация аъзоларини таништирди, сўнгра Фахрий қоровул ротаси етакчиси давлат раҳбарларига рапорт берди, икки давлат мадҳияси янгради.
Ўзбекистон Президентини илиқ табриклагач, Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу ташриф мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни ва иттифоқчиликни ривожлантиришга туртки беришини таъкидлади. Имзоланган ҳужжатлар эса ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилайди. Ўз навбатида Шавкат Мирзиёев ушбу учрашув икки республика ўртасидаги алоқаларни янги даражага олиб чиқишини кўрсатиб ўтди. Президентлар қозоқ-ўзбек ҳамкорлиги барча йўналишларда мунтазам ривожланаётганини тилга олишди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.