Қозоғистон орқали темирйўл юк транзити 100 миллион тоннага етади

Қозоғистон орқали темирйўл юк транзити 100 миллион тоннага етади

2035 йилга бориб Қозоғистон орқали темирйўл юк транзити 100 миллион тоннага етади. Халқаро экспертларнинг бу прогнози Ҳукумат йиғилишида маълум қилинди. Нурлан Сауранбаевнинг таъкидлашича, сўнгги 10 йил давомида транзит юк ташиш ҳажми икки марта ортди ва 27 миллион тоннага етди. Жорий йилда эса бу кўрсаткич 33 миллион тоннанини ташкил қилиши кутиляпти. Шу кунларда мамлакат орқали бешта халқаро темирйўл йўлаги ўтади. Хизмат ҳажмини ошириш учун автоматлашган майдончалар ишга қўшилади. У юкламани режалаштириш ва прогноз қилиш, вагонлардан самарали фойдаланиш имконини беради.

Нурлан Сауранбаев, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири:

- Транскаспий транспорт йўналишида етказиб бериш муддати 53 кундан 17 кунгача қисқарди. Сўнгги уч йил давомида тарифлар барқарорлигича қолмоқда, улар 2023 йилдан буён ўзгармади. Хизмат исфатини ошириш учун рақамли технологиялардан фойдаланиляпти. Расмийлаштириш муддати 8 соатдан 30 дақиқагача қисқарди. Поездлар ҳаракати онлайн тартибда кузатиб борилади, натижада, транзит юклар умуман тўсиқларга учрамайди. Яқинда йўналишни ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро шартнома тузилиши мўлжалланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси