Ярим йил ичида Европа Иттифоқи давлатларидан Қозоғистонга инвестиция оқими 4,2 миллиард доллардан ошган

Ярим йил ичида Европа Иттифоқи давлатларидан Қозоғистонга инвестиция оқими 4,2 миллиард доллардан ошган

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи жорий йилнинг 9 ойида 33 миллиард доллардан кўпроққа савдо қилган. Евроиттифоқ давлатларидан республикамиз иқтисодиётига бевосита сармоя оқими, биринчи яримйиллик якунларига кўра, 4 миллиард доллардан ошган. «Қозоғистон-Европа Иттифоқи» мулоқот платформасининг республика Бош вазири раислигида бўлиб ўтган 18-йиғилишида кўрсаткичлар ўсиши ҳақида сўз борди. Ўлжас Бектенов мамлакатимизнинг ҳамкорлар билан ўзаро шерикликни чуқурлаштиришдан манфаатдорлигини таъкидлади. Ўз навбатида, Европа давлатлари элчи ва дипломатлари Қозоғистон хорижлик инвесторлар учун Марказий Осиёдаги асосий йўналиш ҳисобланишини уқтириб ўтди. Улар энергетика, рақамли коммуникация ва Сунъий идрок, транспорт, АСМ соҳаларини ҳамкорлик учун истиқболли йўналишлар ўлароқ айтиб ўтди. Қозоғистоннинг сармоявий етакчилиги мамлакатда яратилган қулай шарт-шароитлар, бизнесга кўмак ва унинг манфаатлари ҳимоя қилиниши билан боғланмоқда. Бош вазир Европа ишбилармон доираларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва Қозоғистонда ишлашни кенгайтиришга боғлиқ қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришга чақирди.


Абдумалик Сарманов таржимаси