Президент қайта ишлаш саноати устуворликларини белгилади

Президент қайта ишлаш саноати устуворликларини белгилади

Қозоғистон қайта ишлаш саноати ривожланиш учун янги туртки олиши лозим. Устувор мақсад - чуқур қайта ишланга, ички ва халқаро бозорларда рақобатбардош маҳсулот чиқариш. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига Мактубида таъкидлашича, сўнгги беш йил давомида соҳада қўшимча қиймат икки марта ортди, салкам 17 триллион тенгега етди. Давлат раҳбари ушбу сектор Қозоғистон иқтисоди ўсишининг асосий драйверларидан бирига айланганини кўрсатиб ўтди. Фақат ўтган йили мамлакатда маҳсулот бера бошлаган 160 та янги ишлаб чиқариш яна 12 мингта иш ўрни яратди. Президент таъкидлашича, энг муҳими — эришилган маррада туриб қолмаслик, иқтисодни диверсификациялашда давом этиш. Янги юқори технологик корхоналар яратиш ва мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш керак.

Нуртуған Ўралбаев, «Иқтисодий тадқиқотлар институти» ҲЖ Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича котибияти директори ўринбосари:

- Саноат блокига келганда – Дават раҳбари таъкидлагани каби, қайта ишлаш саноатининг мамлакат иқтисодидаги улуши 12,4 фоизни, тоғ-металлургия саноатиники 8 фоизни ташкил қилди. Ушбу соҳалар инвесторлар учун жозибали, улар мамлакат иқтисодининг каркаси. Юқори ва ўрта даражада қайта ишлашни, шу жумладан, углеводород хомашёси чиқаришда йўлга қўйиш долзарб масала.

Абдумалик Сарманов таржимаси