Қозоғистон ва Ўзбекистон салкам 50 миллион долларга тенг контракт тузди

Астанада бўлиб ўтган Қозоғистон-Ўзбекистон  бизнес-форумида 43 ярим миллион долларга тенг шартнома имзоланди. Унда 400 нафардан зиёд тадбиркорллар, давлат органлари вакиллари  қатнашди. Майдончада B2B-учрашувлар ташкил қилинди, қишлоқ хўжалиги, савдо, енгил ва озиқ-овқат саноати, қурилиш соҳаларида ҳамкорлик муҳокама қилинди. Ҳамкорлик тўғрисида, шу жумладан, энг истиқболли соҳалардан бири – лифт саноатида бирга ишлаш ҳақида меморандумлар имзоланди.

 

Ержан Игибаев, Қозоғистон лифт ишлаб чиқарувчилар ҳамжамияти президенти:

 Биз ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладик. Ушбу ҳужжат доирасида лифт ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона тузилади. Қозоғистондаги лифт паркининг аҳволини аниқлаш учун диспетчерлик маркази тузиш ниятидамиз. Шунингдек, лифт соҳасида фаолиятимиз сифатини оширишга хизмат қилувчи ягона стандартлар ва техник регламентлар ишлаб чиқиш ҳақида ҳам келишиб олдик.

 

Сарвар Ахадов, технопарк Бош директори, Ўзбекистон:

– Ўзбекистон  янгиликларни амалда жорий этиш бўйича яхши тажрибага эга. Биз тажрибамизни Қозоғистондаги ҳамкорлар билан баҳам кўрамиз. Инвестициявий иқлимнинг яхшилигини, тажрибамиз борлигини ҳисобга олган ҳолда бундай ҳамкорлик Қозоғистон истеъмолчилари учун фойдали бўлади, деб ўйлайман.

 

Аввалроқ бизнес-форум доирасида Қозоғистон  ва Ўзбекистон  салкам 4,5 миллиард долларга 34 та инвестициявий лойиҳани рўёбга чиқариш, 2 ярим миллиард доллар қийматга эга 7 та савдо контракти ҳақида келишиб олганди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.