Қозоғистон ва Германия ҳамкорлиги кенгаймоқда

Қозоғистон ва Германия ҳамкорлиги кенгаймоқда

Иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган Қозоғистон ва Германия қўшма бизнес-форумида умумий қиймати 200 миллион доллар бўлган 10  та шартнома имзоланди. Томонлар соғлиқни сақлаш, логистика,  машинасозлик ва нефть химияси, инновациялар, IT-технологиялар, саноатни автоматлаштириш бўйича бирга ишлаш ниятида. Шу тариқа, тез кунларда республикада 10 та янги лойиҳа устида иш бошланади. Шу жумладан, рақамли малакалар лабораторияси, гипс тши ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланади, Гемодиализ бўйича учта клиника очилади. Интермодал терминал барпо этилади. Тадбирда 70 дан зиёд немис компанияси қатнашди.

Алмас Айдаров, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари:

- Шу кунларда Қооғистонда Германиянинг 620 компанияси ишлаяпти, солиқлар тўлаяпти. Энг муҳими, немис инвестицияларининг 90 фоизи нохомашё соҳаларга йўналтирилган. Товар айланмаси ўтган йили 2,2 миллиард долларни ташкил қилди ва бу кўрсаткич ўсишда давом этади. Жорий йилда бу кўрсаткични ортда қолдириш ниятидамиз. Ўтган йили 360 миллион долларга яқин инвестиция киритилди, жорий йилда мамлакат иқтисодиётига киритилган инвестиция 400 миллион доллардан кам бўлмайди, деб ҳисоблаймиз.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.