Қозоғистон автосаноати тобора фаол ишламоқда ва янги ишлаб чиқариш рекордларига эришмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида Қозоғистон ҳудудида 140 миллиард тенге қийматга эга 20 минг автомобил, автобус ва махсус техника ишлаб чиқарилди. Экспертлар таъкидлашича, мамлакатимизда йиғилган автомобиллар экспорти ҳам анча ортган. 2021 йил январидан мартигача хорижга 2 мингта «MadeinKazakhstan» тамғали машина юборилган.
Евроосиё Иқтисодий иттифоқи бозорларига чиқиш имконияти автомобилларнинг тобора кўпроқ қисмини мамлакат ичида тайёрлашга туртки берди. Уни саноат ходимлари устувор йўналишлар қаторида кўряпти.
«Март ойи охирида Қўстанайда «Локализация маркази» иш бошлади, унда қишлоқ хўжалиги техникаси ва автомобиллар учун 1 200 номдаги компонентлар ишлаб чиқарилади. Апрель ойи бошида эса Қарағанди вилоятида шина ишлаб чиқарувчи завод қурила бошланди. Корхона автомобиль ишлаб чиқаришда локал маҳсулот улушини оширади ва шиналар импорти ўрнини босади. Маҳсулотнинг 40 фоизини экспорт қилиш режалаштирилган. Бундан ташқари, Қўстанайда чўян қуйиш заводи қурилиши давом этяпти. Унда юк машиналари учун мост, цилиндр блоклари, цилиндр блоки юқори қисми учун картерлар қуйилади. Маҳсулотнинг 6 фоизи экспортга кетади», дея маълум қилди Қозоғистон автобизнес ҳамжамияти вакили.
Абдумалик Сарманов таржимаси