Қозоғистонда йил охиригача асосий капиталга 18,5 триллион тенге инвестиция жалб этилиши зарур. Бош вазир Алихан Смаилов инвестициялар штабида ҳукумат ва минтақалар қаршисига қўйилган вазифалар тўғрисида сўз юритди. Умуман олганда, 8 ой ичида мамлакатда киритилган
сармоя 9 ярим триллион тенгени ташкил қилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
ўсиш 12 фоизга тенг бўлган. Маблағнинг катта миқдори тоғ-кон ва қайта ишлаш
саноати, кўчмас
мулк, транспорт ва омборчиликка
сарфланган. Шунингдек,
йиғилишда инвестициявий
лойиҳаларни рўёбга чиқариш масаласи кўриб чиқилди. Улар орасида биотехник препаратлар ва
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳам бор. Мамлакатга йирик бизнесни жалб
этиш учун Kazakh Invest, дипломатик идоралар, хориждаги муассасалар фаоллашуви
зарур. Шунингдек, вазирлик ҳамда ҳокимликлар даражасида жадал қарорлар
чиқарилиши лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси.