Қозоғистон товарлари миллий каталоги жорий этилади. Ягона ахборот тизими товарнинг ишлаб чиқарилиши ёки импорт қилинишидан сотилишигача бўлган йўлни кузатиб боради. Ҳукумат йиғилишида савдо соҳасини рақамли трансформациялаш масаласи кўриб чиқилди. Бош вазир топшириғига кўра, август ойидан бу каталог ишлаб чиқарувчилар, дистрибьюторлар ва сотувчилар учун
жорий этилади.
Рақамли базада қозоқ ва рустилларида
тамғаланиши зарур бўлган барча товарлар тўғрисида маълумот тўпланади. Шу билан бирга, тамғаланиши шарт бўлган товарлар рўйхати кенгайтирилади. 2025 йил охиригача мотор мойлари,
2026 йилдан бошлаб енгил саноат, заргарлик маҳсулотлари, биоқўшимчалар ушбу рўйхтга киритилади. Бош вазир агромаркетплейсни ҳамда кузатиб бориш тизимларини ишга тушириш зарурлигини таъкидлади. Бу эса қишлоқ
аҳолисининг иқтисодий фаоллашувига хизмат қилади.
Ўлжас
Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Савдо вазирлиги давлат органлари ва ҳокимликлар
фаолиятини мувофиқлаштирсин. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги йил охиригача
агромаркетплейслар орқали ишлашни рағбатлантирувчи механизмлар тайёрлаши лозим.
Бизнесга ташқи савдо фаолияти доирасида маҳсулот олиб келишни автоматлаштириш, шартнома
ва сертификатлаш ишларини шаффофлаштиришда ёрдам бериш керак. Савдо вазирлиги «Қозпочта» билан бирга йил охиригача В2В электрон савдо майдончаси пилот лойиҳасини ишга туширсин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

