Ярим йил ичида Ақмўла вилоятига 179 миллиард тенге сармоя киритилди

Ярим йил ичида Ақмўла вилоятига 179 миллиард тенге сармоя киритилди

Ақмўла вилоятига 179 миллиард тенгедан зиёд сармоя киритилди, инвестпортфелда 187 та лойиҳа бор. Ҳоким Марат Ахметжанов Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга вилоятнинг олти ойлик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисида ҳисобот берди. Ижобий динамика саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги, транспорт хизматлари ва алоқада кузатиляпти. Шу жумладан, дон ҳосили юқори бўлиши, 5 миллион тоннадан зиёд ҳосил олиниши кутиляпти. Қайта ишлаш саноати соҳасида 9 та лойиҳа ишга тушиши кутиляпти. Минтақа иқтисодини диверсификациялаш учун республика аҳамиятига эга «Aqmola» саноат зонаси барпо этилди.


Марат Ахметжанов, Ақмўла вилояти ҳокими:


- Президентга тошқин оқибатларини бартараф этиш ва рўёбга чиқарилаётган жабрланган фуқароларга кўрсатилган ёрдам ҳақида маълумот берилди. Уй-жой тақдим этилди, йўқотган мулки учун маблағ ўтказиб берилди, айни вақтда, Жабай ва Қилшақти дарёлари ўзани тозаланяпти, соҳиллари мустаҳкамланяпти. Бундан ташқари, Давлат раҳбарига иситиш мавсумига тайёргарлик, миллий лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши бўйича ҳисобот тақдим этилди.  Қабул ниҳоясида Президент Ақмўла вилоятини стратегик ривожлантириш режасини рўёбга чиқаришда давом этишни топширди.


Абдумалик Сарманов таржимаси