Давлат секторида сунъий
идрок синовдан ўтаётган навбатдаги технология эмас, балки амалий бошқарув воситасига айланди. У давлат
хизматчиларини танлаш, баҳолаш ва ўқитиш учун ҳам, давлат органлари фаолияти
самарадорлигини ошириш учун ҳам фаол қўлланиляпти. Қозоғистонда давлат хизматига танлов тўлиқ рақамли
форматга ўтказилди, натижада ишга жойлашиш вақти беш марта қисқарди. 52 минг нафардан зиёд давлат хизматчилари сунъий идрок воситалари билан ишлаш бўйича курслардан ўтди. Бу – Астанадаги GovHR
халқаро форумининг асосий мавзусига айланди. Иштирокчилар ўзгаришларга мослашиш
ва технологик муҳитда ишлаш кўникмалари биринчи ўринга чиққанини таъкидлади.
Дархан Жазиқбай, Қозоғистон Республикаси давлат хизмати агентлиги раиси:
- Асосий мақсадимиз рақамли трансформация ва сунъий
интеллектни ривожлантириш даврида инсон капиталининг асосий манбаларини кашф этиш, очиб беришдан иборат. Шу сабабли, биз барча тоифаларни мажмуавий
тарзда қамраб олишга интиламиз. У нафақат давлат
хизматчиларига, балки умуман инсон ресурсларини тизимли ривожлантиришга
тааллуқли.
Парвиз Хазимов, Давлат имтиҳон маркази малакасини баҳолаш бўлими бошлиғи, Озарбайжон:
- Агар шахс малакага, қобилиятга эга бўлса-ю, ички қадриятларга таянмаса, ундан самарали
давлат хизматчиси чиқмайди. Сунъий идрок шунчаки восита, аммо қарор қабул қилиш, маълумотларни
таҳлил қилиш ва ахлоқ, масъулият ҳар доим инсоннинг ўз қўлида бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

