Қозоғистон ва Венгрия товар айланмаси 200 миллион доллардан ошди

Қозоғистон ва Венгрия товар айланмаси 200 миллион доллардан ошди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Будапешт шаҳрида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан музокаралар ўтказди. Қозоғистон Президенти икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни устувор йўналишлар сифатида кўрсатди. Ўз навбатида Виктор Орбан қозоқ-венгер муносабатлар, шу жумладан, иқтисод соҳасидаги ижобий динамикани кўрсатиб ўтди. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 200 миллион доллардан ошди, Жорий йилнинг биринчи чорагида товар алмашинув 37 фоизга ўсди. Ҳозир томонлар биргаликда машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва логистикада 700 миллион доллар қийматга эга 16 та лойиҳани рўёбга чиқараяпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг Туркий давлатлар ташкилоти фаолиятида барча йўналишларда конструктив мулоқотга тайёрлигини билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси