Мамлакатда бўлиб ўтган президент сайловидан кейин Қозоғистон-Германия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар янада мустаҳкамланиши кутилмоқда. Немис тадбиркорлик доиралари шундай фикр билдирди. Стратегик ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Германия тадбиркорлик кенгаши ҳамраиси Петер Тильс таъкидлашича, Қозоғистон Германиянинг Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкори. Давлатлар учун муносабатларни ривожлантириш жуда муҳим. Дипломат Германия «яшил водород» ишлаб чиқариш борасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини маълум қилди.
Петер Тильс, стратегик ҳамкорлик бўйича қозоғистон-германия тадбиркорлик кенгаши ҳамраиси:
– Биз Қозоғистоннинг Европа, айниқса, Германия билан иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдорлигини кўриб турибмиз. Бу бизни қувонтиради. Таъкидлаш лозимки, икки томон ҳам бундан манфаатдор. Яқинда Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Қозоғистонда бўлди. Унга таркибида тадбиркорлар, жумладан, қайта тикланувчи энергетика соҳасида ишловчи делегация ҳамроҳлик қилди. Кўп йиллик ҳамкорликка мўлжалланган шартномалар имзоланди. Истиқболли режалардан бири - «яшил» водород ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликда ишлаш. Германия илғор технологияларни тақдим эта олади. Ҳамкорлигимиз кенгайишига ишончим комил. Бизда ҳукумат гуруҳлари мавжуд, бу эса ишимиз самарали бўлишини таъминлайди.
Қозоғистонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президент сайлови тўғрисида Марказий Осиё мамлакатлари бўйича эксперт Бритта Волленвебер ўз фикрини баён қилди. Унинг таъкидлашича, мамлакат янги Қозоғистонни бунёд этиш ҳамда мамлакатда улкан ислоҳотларни амалга ошириш бўйича улкан ишларни бошлади.
Бритта Волленвебер, марказий осиё давлатлари бўйича эксперт:
- Германия эксперт ҳамжамиятида Қозоғистонга, жумладан, президент сайловига қизиқиш катта. 2019 йилдан Президент кенг кўламли ислоҳотлар бошлаганини кўриб турибман. Жорий йилнинг 16 мартида Тўқаев Мактуб билан мурожаат этди ва «Янги Қозоғистон – янгиланиш ва модернизация йўли» концепциясини илгари сурди. Улкан дастур. Суд тизимини, Парламент ишини, фуқаролар жамияти фаолиятини қамраб олади. Ҳуқуқларни муҳофаза қилувчи ташкилотларга таъсири бор. Менимча, бу жуда муҳим. Президентни ғалаба билан табриклайман, Қозоғистондаги ислоҳотлар муваффақиятли рўёбга чиқарилишини тилайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси