Қозоғистон ва Таиланд ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиради. Ақўрдада
ўзаро муносабатлар салоҳияти муҳокама қилинди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Таиланд Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар
вазири Сихасак Пуангкеткео билан учрашди. Қозоғистон Таиланднинг Марказий
Осиёдаги энг йирик савдо ҳамкори. Минтақа билан товар айланмасида юртимиз ҳиссаси 70 фоиз. Давлат раҳбари алоқаларни кенгайтириш учун имконият кўп, деди. Қозоғистонда ҳозир 55 та тай компанияси рўйхатга олинган. Президент Таиланд компанияларини
мамлакатимиздаги сармоявий имкониятларни кўриб чиқишга чақирди. Сихасак
Пуангкеткео Қозоғистоннинг иқтисодий ютуқларидан ҳайратда эканини таъкидлади, Таиланд ҳукумати кўп қиррали ҳамкорликни янада
мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

