Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқини мусулмонларнинг муқаддас байрами билан қутлади. У айтиб ўтгани каби, уни рўза тутганлар ўзгача интиқлик билан кутади. Бу кунларда одамлар бир-бириникига меҳмонга боради, ўзаро илиқ тилакларини билдиради. Ушбу палла Қозоғистон халқининг бирлиги ва ҳамфикрлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу иш мамлакатнинг ёрқин келажаги учун давлат томонидан давом эттирилади, дея таъкидлаган Президент.
Хуршида Абдуллаева таржимаси