Унда салкам беш юзтача қатнашчи иштирок этди. Жумладан, хорижлик экспертлар, республиканинг турли қисмларидан келган педагоглар қатнашди. «Lesson Study» амалиёти Қозоғистондаги давлат мактабларида ўн йилдан буён босқичма-босқич жорий этилмоқда. Дастурнинг ўзига хослиги шундаки, унда ўқитувчилар жамоа бўлиб ишлайди. Тадбир ташкилотчилари таъкидлашича, ушбу майдонча қирқдан зиёд давлат вакиллари келадиган анжуманга тайёргарлик кўришга хизмат қилади.
Ануар Жанғўзин, Назарбаев заковат мактаби бошқаруви раиси:
- Назарбоев Заковат мактаблари ва Педагогик маҳорат марказлари бу усулни фаол тарғиб этувчи, қандай ишлатилишини билиши учун мактаблардаги мураббийлар, ўқитувчиларга ўргатувчи, жорий этувчи ташкилотлар вазифасини бажармоқда. Анжуман доирасида юздан зиёд тадқиқот натижалари намойиш этилди. Назарбоев Заковат мактаблари ва Педагогик маҳорат марказлари ташаббуси билан Қозоғистон тарихида биринчи марта «Lesson Study» халқаро анжумани ўтказилади. Унда 40 дан зиёд давлат вакиллари қатнашади.
Абдумалик Сарманов таржимаси