Учиш учун рақамли шахс гувоҳномаси етарли

Учиш учун рақамли шахс гувоҳномаси етарли

Мамлакат ички авиарейсларда йўловчи ўз шахсини тасдиқлаш учун рақамли шахс гувоҳномасини тақдим этиши етарли. Фуқаро Авиацияси қўмитасида маълум қилишларича, аэропортда ушбу қулай хизматдан фойдалана олиш учун eGov Mobile иловасида рўйхатдан ўтиш керак. Сўнгра «Рақамли ҳужжатлар» сервисига кириш ва шахс гувоҳномасини танлаш зарур. Хизмат тақдим этган QR-кодни смартфон экрани орқали аэропорт хизматчисига кўрсатасиз. Учишдан олдинги текширувда ҳам айнан шу шаклда иш тутиш кифоя.

Абдумалик Сарманов таржимаси