Бош прокуратура жиноий ишлар очди

Бош прокуратура жиноий ишлар очди

Оммавий тартибсизликларни ташкил қилиш ва уларда қатнашиш фактлари бўйича Қозоғистон Бош прокуратураси жиноий ишлар очган. Терроризм актлари бўйича ҳам судгача тергов ишлари бошланган. Бунинг учун Президент топшириғига кўра мамлакатда маҳкамалараро тергов-оператив гуруҳ тузилди. Унинг таркибига махсус прокурор раҳбарлигида ИИВ, МХҚ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари тажрибали ходимлари киритилди. Жиноий кодекснинг кўзда тутилган моддаларига кўра 8 йилдан умрбод муддатга қамоқ жазоси белгилаш, фуқароликдан маҳрум қилиш кўзда тутилган.

Ризабек Ожаров, Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси махсус прокурорлар хизмати бошлиғи:

- Шу кунларда жиноят излари тўплаш ва фиксациялаш ишлари амалга ошириляпти. Аҳоли видеокамералари ва мобил телефонларида мавжуд бўлган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайдларини сақлаб қўйишини сўраймиз. Жиноятлар очилишига ёрдам бериши мумкин бўлган маълумот мавжуд бўлган тақдирда 115 рақамлари орқали кол-марказга мурожаат этинг.