Қозоғистоннинг машҳур полвони Ҳожимуқон Мунайтпасовнинг «Жамбия» деб аталган ханжари республика Миллий музейига топширилди. Таъкидлаш лозимки, 1912 йилдаги турнирда ғалаба қозонгани учун юртдошимизга Истамбулда берилган қуролни қайтариш учун бир ой давомида иш олиб борилди. Бу ханжар араб усталари томонидан ҳурмат белгиси сифатида Ҳожимуқон учун махсус тайёрланган. Маҳаллий ва хорижий олимлар ханжарнинг асллигини текширишди. Бугунги кунда музейда буюк қозоқ курашчисига тегишли бўлган ушбу ва бошқа экспонатлар қўйилган кўргазма ишлаб турибди.
Қалиўлла
Ахметжан, этнограф-силоҳшунос:
- Ушбу тарихий
буюмнинг асллигини тасдиқлаган экспертлардан бири мен бўлганман. Мазкур ханжар
қозоқ атлетининг ҳаётида муҳим ўрин тутган. Чунки ўшандан буён Исломнинг энг
муқаддас шаҳарларига борган инсон сифатида полвоннинг исмига «ҳожи» сўзини
қўшиб айта бошлашган. Курашчи энг кучли баҳодирларини мағлуб қилганидан кейин
турк пошоси унга шу қуролни совға қилган ва муқаддас жойларни зиёрат қилдирган.
Совға эса унинг кучи ва маҳоратини тан олиш белгиси эди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.