Давлат раҳбари топшириғига кўра, уруш фахрийларининг ҳар бирига камида 1 миллион тенгедан бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилади. Президент матбуот хизмати маълум қилишича, фронт орти меҳнаткашлари ва уларга тенглаштирилган шахслар ҳам эътибордан четда қолмайди. 9 май куни Қосим-Жўмарт Тўқаев «Ватан ҳимоячилари» монументи қошидаги “Мангу олов”га гулдаста келтиради, 6 май куни Ватан ҳимоячиси куни ва Ғалаба кунига бағишланган тантанали тадбир ўтказилади. Мамлакат бўйлаб «Фахрийларга таъзим» хайрия акциялари ташкил қилинади.