Қозоғистон
ҳукумати тошқинлардан кейин
уй-жойларни тиклаш масаласини мунтазам назоратда тутиб турибди. Бош вазир Ўлжас
Бектенов тегишли вазирлар ва вилоят ҳокимлари билан йиғилиш ўтказди. Таъкидлаш
лозимки, зарар етган 19 минг объектдан 8 мингтаси қайта тиклашга
арзимайди. Ҳозир 2 мингдан зиёд янги уй
қуриляпти, 6 минг объектни харид қилиш ишлари амалга ошириляпти. Шу кунгача Шимолий Қозоғистон вилоятида 200 та, Павлодарда 5 та янги уй қурилиши якунлангани таъкидланди. Қўстанайда тез кунларда 22 уй фойдаланишга топширилади. Лекин Ғарбий Қозоғистон,
Ақтўбе, Ақмўла ва Атирау вилоятлари графикдан 15-25 кунга кечикаяпти.
Бош
вазир ҳокимлардан бор қуч ва маблағни қурилиш ишларини жадаллаштириш учун
сарфлашни талаб қилди.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Инфратузилмалар бўйича белгиланган суръатлардан кечикаётганимизни кўрсатувчи жиддий сигналлар бор. Ҳокимлар ҳар бир объект учун одамларни ва техникани сафарбар этсин. Минтақанинг кучи етмаётган бўлса – қўшимча ёрдам кўрсатамиз. Соҳа вазирпликлари қурилиш ишлари графикларини кўриб чиқиши, жойларга бориши, керак. Вазир ўринбосарлари қурилиш ҳудуди бўлиши шарт. Асосий масъул шахс сифатида қурилиш вазири минтақаларда бўлсин.
Абдумалик Сарманов
таржимаси