Қозоғистонда
келаси йили Астанада бўлиб ўтадиган Марказий Осиё ва Япония етакчилари
саммитига тайёргарлик бошланиб кетди. Бу ҳақда Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев
Ақўрдада Япония парламенти Қозоғистон билан дўстлик лигасининг яқинда тайинланган
раиси Ясутоши Нишимура билан бўлиб ўтган
учрашувда маълум қилди. Бундай форматдаги илк саммит ўтган йили Токиода
муваффақиятли ташкил этилган. Япония Қозоғистоннинг Осиёдаги асосий
ҳамкорларидан бири бўлиб қолади. Қозоғистон Президентининг 2025 йилдаги
Японияга ташрифи чоғида 17 та идоралараро ҳужжат имзоланган, бизнес эса 3,7 миллиард доллар миқдоридаги 60 дан зиёд
шартнома тузган. Ясутоши Нишимура Япония парламенти Қозоғистон билан кўпқиррали
ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини тасдиқлади. Икки тарафлама ва
парламентлараро алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссасининг эътирофи ўлароқ
Қосим-Жўмарт Тўқаев уни I даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

