Мажилис Туркий сармоя жамғармаси тузилишини маъқуллади

Мажилис Туркий сармоя жамғармаси тузилишини маъқуллади

Туркий инвестция жамғармаси халқаро молиявий ташкилот мақомини олиши мумкин. Унинг тузилиши Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликни фаоллаштириш имконини беради. Энг аввало,  барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қодир соҳаларда. Тегишли ҳужжат Мажилисда кўриб чиқилди, уни маъқуллаган депутатлар қонун лойиҳасини Сенатга йўллади. Маълумки, энди ҳужжатни барча иштирокчи давлатлар тасдиқлаши керак. Май ойида жамғарма тузиш таклифини киритган Озарбайжон барча тегишли жараёнларни якунлади, бошқа давлатларда фаолият давом этмоқда. Миллий иқтисодиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, жамғарма 500 миллион доллар сармояга эга минтақавий инвестиция воситасига айланади. Шартномага кўра, Қозоғистон келгуси 4 йил давомида унга 70 миллион доллар ажратиши лозим. Қабул қилинган қонун иқтисодиётнинг устувор йўналишларига инвестиция жалб этиш имкониятини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.