Жорий йил 9 ойи давомида Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги товар айланмаси салкам 14 миллиард € ташкил қилди. Ушбу ташкилот давлатлари республикамизнинг энг йирик ҳамкорлари ва инвесторларидан ҳисобланади. Шуни ҳам айтиш керакки, мамлакатга кириб келаётган бевосита сармояларнинг деярли 50 фоизи айнан шу давлатларга тўғри келади. Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари Свен-Олов Карлссон айтишича, республика Европа мамлакатларига нефть-газ сектори маҳсулотлари, фойдали қазилмалар ва озиқ-овқат экспорт қилади. Европадан Қозоғистонга транспорт ускуналари, кимё саноати маҳсулотлари, мебель ва дори-дармонлар етказилади.
СВЕН-ОЛОВ КАРЛССОН, ЕВРОПА ИТТИФОҚИНИНГ ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ЭЛЧИСИ:
- Ўтган йил бўйича савдо ҳажми турли хизматлар билан қўшиб ҳисоблаганда 2,2 миллиард евродан ортди, бу борада янада ўсиш учун имкониятлар бор. Минтақавий ҳамкорлиқка келсак, Марказий Осиё мамлакатлари ўзаро савдосини қўллаб-қувватлаш ва бунга ёрдам муҳим, деб ҳисоблаймиз. Шу кунларда биз Ready4Trade дастурини молиялаштирмоқдамиз ва рўёбга чиқараяпмиз.
Шуни айтиш лозимки, мазкур ташаббус Европа Иттифоқи томонидан Халқаро Савдо маркази билан ҳамкорликда амалга ошириляпти. У минтақадаги ўзаро ва халқаро савдони рағбатлантириш орқали Марказий Осиё минтақасини барқарор ва ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган. Истиқболли лойиҳа 5 республика: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда рўёбга чиқариляпти.