Сенат Франция, Эрон ва Сингапур билан тузилган шартномаларни маъқуллади

Сенат Франция, Эрон ва Сингапур билан тузилган шартномаларни маъқуллади

Франция Тараққиёт агентлиги Қозоғистон ҳудудидаги бир қанча лойиҳалар учун грант ажратади. Сенат тегишли шартномани маъқуллади. Ҳужжат мазкур ташкилотнинг мамлакат ҳудудидаги ҳуқуқий, солиқ ва молиявий мақомини белгилайди. Агентлик соғлиқни сақлаш соҳасига 945 минг евро, Балхаш кўли лойиҳасига 1,3 миллион евро, Оролбўйи мактабларида учун 2,4 миллион евро миқдорида грант ажратишни режалаштирган. Техник ёрдам сифатида Ақтау портини кенгайтириш ва электр тармоқларини ривожлантиришга сармоя киритмоқчи. Шу кунгача ташкилот дунёнинг 115 давлатида одамларнинг яшаш сифатини оширишга қаратилган 4 мингтадан зиёд лойиҳага ҳомийлик қилган

Бибигул Жексенбай, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати  депутати:

- Француз агентлиги тараққиётни молиялаштирувчи ташкилот сифатида энергетика, транспорт, коммунал хўжалик инфратузилмаси лойиҳаларини молиялаштиради. Айни вақтда, сув таъминоти, санитария ва ирригация секторига маблағ ажратади. Агентлик «Даму» жамғармаси билан бирга махсус кредит тизимини шакллантириш ва лойиҳаларга грант ажратиш, техник ёрдам кўрсатиш орқали аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлайди.

Сенат Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ва Эрон ҳамда Сингапур ўртасида эркин савдони йўлга қўйиш тўғрисида шартномани ҳам маъқуллади. Бу ҳужжатлар ўзаро алоқаларни осонлаштиради. Сотиладиган маҳсулотларнинг 90 фоизи учун бож тўловларини бекор қилади. Шунингдек, асоссиз чекловлар жорий этмаслик бўйича мажбурият олади.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Кўриб чиқилган иккита шартнома томонлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилди. Улар товарларнинг ташқи бозорларга чиқишини ва ЕОИИга аъзо давлатларга инвестиция жалб этишни осонлаштиради. Шу билан бирга, томонлар ўртасида божхона, интеллектуал мулк жараёнлари, маълумот алмашиш масаласини тартибга келтиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси