Давлат раҳбари учрашувлар ўтказди

Давлат раҳбари учрашувлар ўтказди

Бокуда бўлиб ўтган БМТ Доиравий конвенциясининг Иқлим ўзгаришларига бағишланган анжумани майдонида Қозоғистон Президенти Греция Бош вазири билан учрашув ўтказди. Томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, ўзаро савдони диверсификациялашнинг аҳамиятини муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Афина Европа Иттифоқи давлатлари орасида Астананинг йирик савдо ҳамкорлари бешлигига киришини таъкидлади. 

 

Шимолий Македония  Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга икки тарафлама муносабатларга қўшган улуши учун миннатдорлик билдирди. Гордана Силяновская-Давкова Қозоғистоннинг ўртача давлат сифатида халқаро майдондаги ролини юқори баҳолади. Тарафлар савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда шерикликни чуқурлаштириш истиқболларига, шунингдек, икки мамлакат фуқаролари учун виза тартибини соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратди. Қозоғистон ва Шимолий Македония амалий доиралари ўртасидаги муносабатларни равнақ топтириш  борасида келишувга эришилди. 

 

Қозоғистон Президенти Хорватия Бош вазири билан энергетика секторида қўшма инвестиция лойиҳаларини амала оширишни муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев юртимизда бизнес юритаётган хорват компанияларини қўллаб-қувватлашини билдирди, Андрей Пленковични Астанада бўладиган Иккинчи халқаро форумда қатнашишга таклиф қилди. Тадбир келаси йили ўтказилади. Хорватия Бош вазири давлатимиз раҳбарини мамлакатга ташриф буюришга чақирди.  

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.