Қозоғистон иқтисодиёти 10 ойда 4,9 фоизга ўсди

Қозоғистон иқтисодиёти 10 ойда 4,9 фоизга ўсди

Қозоғистон иқтисодиёти ўсиши йил бошидан буён қатор соҳаларда фаоллашди. Машинасозликда 10 ой давомида 27 фоизга, автомобилсозликда эса 42 фоизга кўпайди. Енгил саноатда 12 фоизлик кўрсаткичга эришилди. Қурилишда ҳам аҳвол чакки эмас. Олиб борилган фаолият натижасида жами 13 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Ҳукумат йиғилишида 10 ойлик ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари маълум қилинди. Йил бошидан буён ҳисоблаганда умумий ўсиш амалда салкам 5 фоизга етгани қайд этилди. Инфляция кўрсаткичи 10,8 фоизга тушди. Бош вазир барча минтақалар раҳбарияти олдига йил охиригача режаларда белгиланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларига эришишни таъминлаш талабини қўйди. Улар қаршисидаги устувор вазифалар қаторига хусусий инвестициялар жалб этиш ҳам киради.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси бош вазири:
- Давлат органлари ва минтақалар инвестиция жалб этиш ҳамда режалаштирилган лойиҳаларни рўёбга чиқариш бўйича фаол иш юритиши зарур. Бундан ташқари, Давлат раҳбари ўртача корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажмини 2-3 марта ошириш талабини қўйди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.