Январь воқеаларидан кейин 2 мингдан зиёд экспертиза тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди. Бундан ташқари, суд-тиббий экспертлар тартибсизликлар вақтида ҳалок бўлганларнинг ўлими сабабларини аниқлаши зарур. Тадқиқотларга 30 сутка вақт талаб қилинади. Алматида мавжуд мутахассисларга ёрдам бериш учун қўшимча 26 эксперт йўлланди. Суд экспертизалари маркази берган маълумотга кўра, улар тегишли тадқиқотлар ўтказишда ёрдам беради. Фавқулодда вазият туфайли жабрланган минтақаларда қўшимча кучлар ишлаяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси