Сауле Дўсжаннинг «Овулдан чиққан миллионер» қиссаси қирғиз тилида чоп этилди

Сауле Дўсжаннинг «Овулдан чиққан миллионер» қиссаси қирғиз тилида чоп этилди

Китоб тақдимоти Бишкек шаҳрида ўтказилди. Унда тадбиркорликни бошлагунича отасига қўй боқишга ёрдам бериб келган Жўмарт исмли бола ҳақида ҳикоя қилинади. Қисса анча кўламдор, унда фожиалар, мураккаб синовлар ва кичик ғалабалар акс этган. Муаллиф таъкидлашича, у Жўмартнинг ғалабалари ёш китобхонларни руҳлантиришини истайди.

Сауле Дўсжан, писательница:

- Менимча, китобим қаҳрамони қирғиз ўқувчига ёқади. Халқларимиз кўп жиҳатдан бир-бирига ўхшайди. Қирғиз овулларида ҳам миллионер бўлишни истовчи болалар кўп бўлса керак. Давр ўзгарди, молиявий муваффақиятли одалмар намуна бўлмоқда. Мен сидқидилдан меҳнат қилиб ҳаётда ҳар нарсага эришиш мумкинлигини кўрсатишга ҳаракат қилдим.

Қирғиз тилида чоп этилган қисса адади минг нусха. Унинг бир қисми Қирғизистон кутубхоналарига тарқатилади. Меҳнати учун ёзувчи қўшни  давлат Маданият вазири Фахрий ёрлиғига муносиб кўрилди. Лекин бу ягона ягона мукофот эмас. Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилиши 30 йиллиги муносабати билан Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Фармонига кўра, давлат котиби Суйунбек Қасмамбетов, собиқ бош вазир Апас Жумағулов, собиқ Ташқи ишлар вазири Муратбек Иманалиев, халқ артисти Роза Аманова ва бошқаларга 2-даражали “Дўстиқ” ордени тақдим этилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси